Маҳлиёнинг орзуси рўёбга чиқди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, бу соҳада эътирофга лойиқ натижаларни қўлга киритиб келаётган аёллар талайгина. Улар орасида Маҳлиё Турдимуротова ҳам бор.
Термиз туманидан бўлган бу ёш тадбиркор мактабни тугатгач, ҳеч иккиланмай бизнес йўлини танлади. Дастлабки қадамлардаги қийинчиликлардан чўчимади, ортга чекинмади. Шу тариқа билим ва тажрибаси ўсиб борган Маҳлиё ниҳоят ўзи ният қилган оилавий корхонани 2021 йилда ташкил этди.
[gallery-9049]
Бугун Термиз туманида “AISHA SHUKRONA MALAK” корхонасини билмаган инсонни учратиш қийин. Қисқа вақт ичида жамоатчилик назарига тушган ушбу корхонада ижтимоий дафтарларга киритилган хотин-қизлар меҳнат қилади. Давлат ташкилотлари учун махсус кийимлар етказиб бераётган корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА