Маҳаллий лойиҳачи, қурувчи ва консультантларни халқаро тендерларда иштирок этишга ўқитиш бўйича тизим яратилади
Халқаро молия ташкилотлари билан 20 миллиард доллардан ортиқ инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Лекин кичик ва ўрта қурувчилар уёқда турсин, ҳатто юқори рейтинг, етарли маблағ ва техникага эга бўлган маҳаллий корхоналаримиз ҳам ушбу бозорга тўлиқ кира олмаётгани, киргани ҳам субпудратчи бўлиб ишлаётгани қайд этилди.
Мутасаддилар, буюртмачи вазирлик ва идоралар халқаро молия ташкилотлари билан музокараларда қурувчиларимиз имкониятларини кўрсатиб бера олмаётгани, шартнома шартларини белгилашда маҳаллий пудратчилар манфаатларини ҳимоя қилмаётгани, халқаро тендерлар шартларини ўргатмагани учун энг арзон нарх берган корхоналаримиз ҳам тендерда рақобат қила олмаётгани танқид қилинди.
Шу боис, маҳаллий лойиҳачи, қурувчи ва консультантларни халқаро тендерларда иштирок этишга ўқитиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Қолаверса, қурувчиларимиз қўшни давлатлардаги халқаро лойиҳаларда бош пудратчи бўлиб қатнаша бошлагани юқори баҳоланди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА