Маҳалла ёшлари киберспортда беллашди
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва “DarkNetNukus” маркази томонидан киберспорт бўйича мусобақа ташкил этилди.
Маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг IT йўналиши бўйича иқтидорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада Нукус шаҳридан 4 та жамоа иштирок этди.

Муросасиз ўтган мусобақа натижасига кўра “Жуўазши” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчиларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА