Маҳалла ёшлари билан учрашув
Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Савурбоев, вилоят ДХХ бошқармаси бошлиғи О.Бобоев, вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодиров ҳамда Дўстлик тумани ҳокими Ш.Дарвишев шу тумандаги “Саноатчилар” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан учрашди.
Дастлаб маҳалла ёшлари ўртасида китобхонлик кечаси, шахмат- шашка, стол тенниси баҳслари, гулхан атрофида мусиқий чиқишлар, шунингдек, ҳарбий аслаҳалар билан мулоқот қилиш каби тадбирлар ташкил этилди.


Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтиб, ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, таълим контрактларини тўлаш, тадбиркорлик учун кредит, ўзини ўзи банд қилиш мақсадида иш қуроллари олиш борасида субсидия маблағлари ажратиш каби 10 дан зиёд мурожаат тингланди.


Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ўрганилиши вақт талаб қиладиган мурожаатларни ҳал этиш мутасадди ташкилот раҳбарлари, ушбу масалаларнинг ижросини назорат қилиш сектор раҳбарлари зиммасига юклатилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари