Маҳалла раиси сайлови давом этмоқда
Сирдарё вилоятидаги 44 та маҳаллага раис сайланди. Жорий йилнинг 16 май куни вилоят бўйича 236 та фуқаролар йиғинларидан 44 тасида (19 фоиз) сайловлар ўтказилди.
Хусусан, Боёвут туманида 4 та, Гулистон туманида 5 та, Мирзаобод туманида 3 та, Оқолтин туманида 4 та, Сардоба туманида 4 та, Сайхунобод туманида 4 та, Сирдарё туманида 4 та, Ховос туманида 4 та, Гулистон шаҳрида 4 та, Янгиер шаҳрида 4 та, Ширин шаҳрида 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг оқсоқоллари сайланди.

Сайлов натижаларига кўра 44 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари лавозимига муқобиллик асосида кўрсатилган 97 нафар номзоддан 44 нафари раис этиб сайланди. Сайлов жараёнларида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида” ги қонуннинг 18-моддасига асосан сайлов ёшидаги фуқаролардан 12 фоизи ҳисобидан сайланган вакилларнинг 11601 нафаридан 8832 нафари (76,1 фоиз) сайлов жараёнларида иштирок этди. Сайланган номзодларнинг 20 нафари амалдаги фуқаролар йиғинлари, 24 нафари биринчи маротаба сайланган раислардир.
Шулардан, ўқитувчилар 14 нафар, иқтисодчилар 8 нафар, муҳандислар 2 нафар, ҳуқуқшунос 1 нафар, агрономлар 2 нафар, 1 нафар қурувчи ҳамда 16 нафари бошқа соҳа мутахассислари ҳисобланади. Аёл раислар сони 2 нафарни, депутатлар сони 8 нафарни ташкил этди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА