Маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани “Ҳаловаттепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 770 та хонадонда 3 минг 153 нафар аҳоли истиқомат қилади. 1986 йилда қурилган маҳалла биноси кейинги пайтларда фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди.
Ушбу бино бузиб ташланиб, унинг ўрнида барча қулайликларга эга янги маҳалла биноси барпо этилди.

Бир миллиард 400 миллион сўм маблағ ҳисобига қурилган янги бинони “Баҳора қурилиш келажаги” МЧЖ қурувчилари амалга оширди.

Янги маҳалла биноси замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Жумладан, мажлислар зали тўлиқ жиҳозланиб, маҳаллада фаолият юритувчи еттилик аъзолари учун барча шароитлар яратилди. Шунингдек, бинонинг ташқи ва ички қисмларига жами 5 та кузатув камераси ўрнатилиб, хавфсизлик чоралари ҳам таъминланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири