Маданий мерос обектлари таъмирланади
Туркиянинг Гокалп Проже Мусавирлик А.С. компанияси директори Вейсел Демирташ, Бош архитектори, реставрация фанлари доктори Окан Язган ва архитектор Гўктуғ Туркмен Бухорога келди.

– Меҳмонлар шаҳарнинг тарихий қисмидаги ретаврация ва консервация қилиниши режалаштирилган маданий мерос обектларини кўриб чиқди, – дейди вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шерзод Маҳмудов. – Жумладан, Арк қалъасининг археологик қисми, Масжиди Калон, Абдулазизхон, Мирзо Улуғбек, Абдуллахон, Тошсарой мадрасаларида бўлиб уларнинг ҳолати ва реставрация қилиш имкониятларини ўрганди.

Туркиялик мутахассисларга кўп йиллик тажрибага эга маҳаллий архитектор ва реставраторлар ҳамда вилоят маданий мерос бошқармаси ходимлари ҳамроҳлик қилди.

Зариф Комилов, ЎзА