Маҳсулот тури, иш ўрни кўпаяди
Бухоро шаҳридаги “Uz-Korea medical” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида тиббиётда ишлатиладиган бир марталик шприцлар, система ва игналар, турли ўлчамдаги болалар тагликлари ишлаб чиқарилмоқда.
Бухоро шаҳридаги “Uz-Korea medical” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида тиббиётда ишлатиладиган бир марталик шприцлар, система ва игналар, турли ўлчамдаги болалар тагликлари ишлаб чиқарилмоқда.Айни пайтда бу ерда 45 киши доимий иш билан таъминланган. Корхона раҳбари Матлуба Мирзаеванинг айтишича, жорий йил охирига қадар маҳсулот турини янада кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратиш мўлжалланмоқда.