Маҳаллий шароитга мослашган туяқушлар
Фарғона вилояти Риштон туманидаги «STRAUS FARM» Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасида маҳаллий шароитда туяқуш парваришланмоқда.
Фарғона вилояти Риштон туманидаги «STRAUS FARM» Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасида маҳаллий шароитда туяқуш парваришланмоқда.Туяқуш гўшти жаҳон озиқ-овқат бозорида мазали, парҳезбоп маҳсулот сифатида қадрланади. Айниқса, унинг ёғи ва тухуми ғоят шифобахш. Терисидан қимматбаҳо кийимлар, қўлқоп, пойабзал, ҳамён ва сумкалар тикилса, тирноғидан бриллиант ва олмосни тозалайдиган кукун, патидан эса пар ёстиқ тайёрланади. Шунингдек, юмшоқ мебелларни қоплашда қимматбаҳо хомашё сифатида фойдаланилади.
– 2016 йилда Африкадан 30 бош туяқуш келтириб, корхона фаолиятини бошлаганмиз, - дейди корхона иш бошқарувчиси Ҳасан Аҳмаджонов. – Айни пайтда 200 бошга етган туяқуш парвариши билан 10 нафар мутахассис шуғулланмоқда. Янги ишга туширилган инкубация цехимизда 60 дан зиёд туяқуш полапони боқилмоқда.