Лозанна татамисидаги бугунги курашларда 8 нафар дзюдочимиз совринли ўринларга даъвогарлик қилади
Бугун, 28 август куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги нуфузли турнир бошланди.
Уч кун давом этадиган мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 77 давлатининг 513 нафар маҳоратли дзюдочи йигит-қизлари 14 та вазн тоифасида кечадиган муросасиз беллашувларда совринли ўринлар билан бир қаторда “Лос-Анжелес-2028” Олимпия ўйинлари йўлидаги рейтинг очколари учун баҳс олиб боради.

Бугун кун давомида дзюдочи йигитлар -60 ва -66 килограмм оғирликда, қизлар -48, -52, -57 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этади.
Кун давомидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Самариддин Қўчқоров ва Баҳром Ботуров 60 кило оғирликда татамига чиқса, -66 килограммда Абдураҳим Нутфуллоев ва Азизбек Ортиқов, қизлардан эса Лазиза Ҳайдарова ва Улбусин Ҳакимова -48 килограммда, Сита Кадамбаева -52 килограммда, Сўғдиёна Рафкатова -52 кило оғирликда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Кеча нуфузли турнир олдидан мандат комиссиясининг йиғилиши ҳамда вазн тоифалари бўйича қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Қуръа натижаларига кўра, дзюдочиларимизнинг илк саралаш мусобақасидаги рақиблари маълум бўлди:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров – Урал Бахтияров (Туркманистон)
-60 кг: Баҳром Ботуров – Али Попалзай (IJF Refugee Team)
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев – Флориан Боекер (Германия)
-66 кг: Азизбек Ортиқов – Ҳаҳик Мартиросян (Украина)
-81 кг: Арслонбек Тожиев – Максим Малшч (Германия)
-90 кг: Нурбек Муртазоев – Вугар Талибов (Озарбайжон)/Акаки Жапаридзе (Грузия)
-90 кг: Умар Бозоров – Ноа Кристианс (Бельгия)/Лассе Шрейвер (Германия)
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев – Марат Байкамуров (Қозоғистон)
-100 кг: Тўлқинбек Турдиев – Максимс Дуиновс (Латвия)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Мунир Эртуг (Туркия)
Қизлар
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова – Мерве Азак (Туркия)
-48 кг: Улбусин Ҳакимова – Сабина Гульязова (Россия)
-52 кг: Сита Кадамбаева – Паулина Мартинез (Мексика)
-52 кг: Сўдиёна Рафкатова – Габриэла Димитрова (Болгария)
-63 кг: Маржона Нуруллоева – Рената Зачова (Чехия)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Тамара Лишченко (Россия)
-70 кг: Ширинжон Юлдашева – Катарзина Собиерайска (Польша)
-78 кг: Барчиной Қодирова – Элиза Вроблевска (Польша)
-78 кг: Маржона Кўчимова – Александра Рьябченко (Россия)
+78 кг: Умида Ниғматова – Аида Тоишибекова (Қозоғистон)/Фернанда Куимбира (Ангола)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Оксана Дьяценко (Молдова)
Эслатиб ўтамиз, 30 августга қадар давом этадиган "Катта дубулға" туркумига кирувчи “Lausanne Grand Slam 2026” халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасининг 21 нафар аъзоси иштирок этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА