Лондонда “тескари супермаркет” очилди
“Tesco” йирик чакана тармоғи ва хайрия бўйича ҳамкорлар - “FareShare” ва “Trussell Trust” Лондонда “Give Back Express” дўконини очди. Қизиғи, бу ерда маҳсулот учун пул тўлаш ва харидни жавонда қолдириш керак.
Лойиҳадан кўзланган мақсад — озиқ-овқат етишмовчилиги кузатилаётган хайрия ташкилотларига ёрдам бериш.
“Give Back Express”да товарлар атиги 40 пеннига сотилади. Демак, кам таъминланганлар ҳам акцияга ҳисса қўшиши мумкин.
ЎзА