Лайма Владсон бош совринни кўзламоқда
Испаниянинг Реус шаҳридаги халқаро турнирда ҳамюртимиз Лайма Владсон муҳим қадам ташлади. У асосий тўр баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Испаниянинг Реус шаҳрида ўтказилаётган аёллар ўртасидаги Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган халқаро турнирда ҳамюртимиз Лайма Владсон асосий тўрнинг биринчи даврасига йўлланма олди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Лайма Владсон ўз иштирокини саралаш босқичидан бошлади. У мукофот жамғармаси 30 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирда Лайма дастлабки даврада испаниялик Арес Тейхидо Гарсияни 6:2, 5:7, 10:8, финал баҳсида Буюк Британия вакили Летисия Романовани 3:6, 6:2, 10:5 ҳисобида таслим этди.
Натижада ёш теннисчимиз яккалик баҳсларининг биринчи даврасига чиқди ва испаниялик теннисчи Гарсия Мерицел Тейксидо билан куч синашиш ҳуқуқига эга бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА