"LA-2028" ўйинларининг муддати тасдиқланди
Куни кеча Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах XXXIV ёзги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзолари билан учрашувда яна олти йилдан кейин бошланадиган "LA-2028" ўйинларининг “ҳисоб — китоби” расман бошланганлиги эълон қилинди.
Худди шунингдек, мазкур учрашувлар жараёнида 2028 йили АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ўйинлари мусобақалари бўладиган саналар ҳам маълум қилинди.
Унга кўра, Олимпия ўйинлари 2028 йилнинг 14-30 июль кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 15-27 август кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз бугунгача Лос-Анжелес 1932 ҳамда 1984 йиллари ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилган. Бу галгиси АҚШ шаҳри учун учинчиси. Паралимпия ўйинлари эса ушбу шаҳарда илк бор ташкил этилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА