Кувайтда Ўзбекистон фуқаролари овоз бермоқда
Кувайт Давлатидаги элчихонамизда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар сайлов округининг 23-сонли участкасида ҳам сайлов давом этмоқда.
Давлатимиз мадҳияси ижро этилди, элчихона эшиклари сайловчилар учун очилди.
Элчихонада Кувайтда истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларимиз миллий сайлов қонунчилигимиз талабларига мувофиқ тарзда ташкил этилган овоз бериш жараёнида иштирок этмоқда.
Сайловчилар сайлов участкасида жойлаштирилган бешта сиёсий партиядан Президентликка номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари тўғрисидаги маълумот билан танишиб, ўзлари танлаган номзодга овоз бермоқда.

– Қувайтда яшайдиган ва меҳнат қилаётган ватандошларимиз ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб, овоз бериш учун келмоқда. Улар орасида турли каcб эгалари – шифокорлар, ўқитувчилар, таржимонлар, спорт ва маданият ходимлари бор. Ватандошларимиз юртимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни учун овоз бермоқда. Мен ҳам ўз номзодимни қўллаб-қувватладим, – дейди Кувайтда яшайдиган Ғайрат Зуннунов.
Насиба Зиёдуллаева,
ЎзА