Курбониязов Гулмурза Аламбергеновичнинг филология фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қорақалпоғистондаги лисоний вазият” мавзусида
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти доценти Курбониязов Гулмурза Аламбергеновичнинг 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси ихтисослиги бўйича “Қорақалпоғистондаги лисоний вазият” мавзусидаги филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг ҳимояси Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил 2 июль соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Фарғона шаҳри, Мураббийлар кўчаси, 19-уй.
Тел.: (99873) 244-66-02;
e-mail: info@fdu.uz