Кун хабарлари қисқа сатрларда
Урганч шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳардаги умумтаълим мактаблари директорлари, фахрий ўқитувчилар, фаол ёшлар, имом-хатиб ва жамоатчилик фаолларидан иборат делегация пойтахтда бўлди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳардаги умумтаълим мактаблари директорлари, фахрий ўқитувчилар, фаол ёшлар, имом-хатиб ва жамоатчилик фаолларидан иборат делегация пойтахтда бўлди.
Улар Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейига, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган мактабига саёҳат қилди.
– Ушбу мактаб ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда, математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўзлаштирилишига эришиш, ўқувчиларни дастурлаш асослари, маълумотлар базасини шакллантириш, ахборот ва медиа ҳамда интеллектуал маданиятни мактаб давридан бошлаб шакллантиришга хизмат қилади, – дейди Урганч шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби директор ўринбосари Сарвар Пиржонов. – Бу ердаги ўқитиш методи билан яқиндан танишдик. Ўқувчилар умуман янгича ва самарали услубда ўқитилаётганининг гувоҳи бўлдик.
Урганч тумани Шоҳидонлар маҳалласида яшовчи Жумёз ота Бекметов 100 ёшни қарши олди.

* * *
Урганч тумани Шоҳидонлар маҳалласида яшовчи Жумёз ота Бекметов 100 ёшни қарши олди.
Юз билан юзлашиб, умр бўйи ҳалол меҳнат қилган, фарзандлар тарбиялаб вояга етказган Жумёз бобо хонадонига Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов ташриф буюрди. Отахонга совға-саломлар берилди.
Бугун Жумёз ота 4 фарзанднинг отаси, 50 дан ортиқ набира, 70 га яқин чевара, 20 дан ортиқ эваранинг суюкли бобоси.
* * *
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж. Нуритдинов, Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ф.Боқиевлар ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, 2019 йил давомида адлия тизимида амалга оширилган ишлар, адлия ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасидаги ҳамкорлик натижаларига алоҳида тўхталди.
Ўтган 2019 йил давомида бошқармамиз касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда бандлик бош бошқармаси юрис-консультлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятдаги бир қатор йирик давлат идора, муассасалари, фирмалар, нодавлат ташкилотларида 4 та долзарб мавзу – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва инсон ҳуқуқлари, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари, коррупция ҳамда мажбурий меҳнатга қарши қонунчиликда белгиланган нормалар тўғрисида малакали мутахассислар томонидан давра суҳбатлари, маърузалар ва учрашувлар ўтказилди.
Анжуман ниҳоясида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олди. Жорий йилда ҳам ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланишига келишиб олинди.
* * *
Китоб тумани ҳокимлигида ташкил этилган икки томонлама учрашувда Китоб туманидаги “Qarshi Conch Cement” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ва Тошкент шаҳрида жойлашган “MAXSUSELEKTRTARMOQQURILISH” очиқ акциядорлик жамияти ўртасида шартнома имзоланди.
Унга кўра, Шаҳрисабз тумани Кеш массиви ҳудудида жойлашган “Азамат” подстанциясидан Китоб тумани Макрид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган цемент заводигача бўлган масофада 110 кВли электр узатиш линиясини тортиб келиш ва лойиҳалаштириб қуришга келишилди.
Ҳаво линияси қуриш лойиҳасини амалиётга татбиқ этиш учун жами Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари ҳудудидан 38,5 гектар ер майдон ажратиб берилган. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг июль ойигача амалга оширилиши мўлжалланмоқда.
* * *
Якунланган йилда Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларида жисмоний ва юридик шахсларга 940 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Бу 2018 йилга нисбатан икки баробардан ҳам кўп демакдир. Жумладан, 23 мингга яқин тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди.
– Албатта, рақамларнинг ортиши биринчи галда хизмат турларининг кўпайишга боғлиқ бўлса, давлат хизматлари марказларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, уларга янги, барча шарт-шароитларга эга бинолар қуриб берилаётгани ҳам фаолиятимиз самарадорлигида муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди бошқарма бошлиғи Д.Исмоилов. – Шунингдек, марказ ходимларининг уйма-уй юриб олиб борган тарғибот тадбирлари, фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилаётгани ҳам ижобий натижа бермоқда.
Дарҳақиқат, 2019 йилда ташкилот томонидан 1000 дан зиёд мобиль давлат хизматлари кўрсатилди. Бошқарма томонидан “Очиқ эшиклари куни” дастури доирасида ўтказилган 15 га яқин сайёр қабул ва очиқ мулоқотларда 400 нафардан ортиқ фуқароларнинг давлат хизматлари билан боғлиқ муаммолари ўз ечимини топди.