ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманининг Мингчинор маҳалласида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” учун ташкил этилган мусобақанинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир спортсевар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни жисмоний фаолликка жалб этиш мақсадига қаратилди.
[gallery-23351]
Мусобақада 16–21 ёш ҳамда 22–30 ёш тоифаларида эркаклар ва аёллар жамоалари иштирок этиб, ўз имкониятини синовдан ўтказди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувлар якунида ғолибликни қўлга киритган жамоалар “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг кейинги – ҳудудий босқичига йўлланма олди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА