Кредит-модул ва масофавий таълим: талабалар учун қандай имкониятлар бор?(+видео)
Бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим тизимида кредит-модуль тизими, масофавий таълим шакли ҳамда таълим жараёнини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хўш, кредит-модуль тизими аслида талабага қандай имкониятлар беради? Масофавий таълим кимлар учун қулай ва унинг анъанавий таълимдан фарқи нимада? Талаба дарс қолдирса, “отработка” қилиши шартми? Академик қарздорлик ёки контракт тўлови кечикса, талабани ўқишдан четлатиш мумкинми?
Шунингдек, HEMIS тизимида баҳоларни ўз вақтида киритиш, нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг ҳуқуқлари, диплом олиш масалалари ҳамда талабалар академик ёки ташкилий нохақликка дуч келганда қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги хусусида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи Алижон Хўжаев билан суҳбат уюштирдик.
Суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА