Коррупцияга қарши ҳамкорлик
ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида коррупцияга қарши тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказмоқда.
Тарғибот тадбирларида тадбиркорларнинг солиқ мажбуриятларини бажариш чоғида дуч келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатлар, бундай вазиятда масъулларга хабар бериш йўллари тушунтирилиб, зарур тарқатма материаллар тарқатилди.
[gallery-16639]
– Тадбиркор солиқ органи ходими томонидан тамагирлик ҳолатига дуч келса нима қилиши керак, коррупцион ҳолат бўйича қандай хабар бериш мумкин, деган ҳақли саволларга тарғибот тадбирлари давомида батафсил тушунчалар берилмоқда, - дейди Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи Даврон Равшанов. – Тадбиркорлар ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида ўз вақтида хабар берса, тизимда коррупциянинг илдизи қурийди, жамиятда соғлом муҳит барқарорлиги таъминланади. Шу боис, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мутасаддилари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни ривожлантираяпмиз.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА