Коронавирусдан яна 4 нафар бемор соғайди
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётганлардан яна 4 нафари касалликдан бутунлай соғайди.
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётганлардан яна 4 нафари касалликдан бутунлай соғайди.
Малакали шифокорлар назорати остида даволанаётган беморлар учун шифохонада зарур барча шарт-шароитлар яратилган.
Фидойи шифокорларнинг саъйи-ҳаракати билан коронавирусга чалинганлар соғайишни давом этмоқда. Халқаро стандартлар асосида олиб борилган даволаш муолажалари туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлганларнинг барчаси андижонликлардир.
Ўтказилган текширувлар натижасида уларда касаллик аломатлари кузатилмади. Энди касалликдан даволанган фуқаролар Андижон шаҳридаги “Шифо нур” хусусий тиббиёт марказида маълум вақт реабилитация кузатувида бўлади.
– Соғайиб чиқаётганларнинг сафи ортиб бораётганидан беҳад хурсандмиз, – дейди вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Муяссархон Ғойипова. – Кеча 26 нафар бемор даволаниб чиққан бўлса, бугун яна 4 нафари киши соғайиб чиқди. Шу кунгача шифохонамиздан 51 та ҳамюртимиз касалликдан даволанди. Беморларни даволаш, биз – тиббиёт ходимларининг самарали фаолият юритиши учун яратиб берилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган эътибор учун Президентимизга, вилоятимиз ҳокимига миннатдорлик билдираман. Насиб этса, бу таҳликали кунлар яқин кунларда ортда қолади.
Юртдошларимиздан ўзларини, яқинларини авайлашлари, карантин ҳамда инфекция юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга қатъий амал қилишларини илтимос қиламан.
Соғайганлар соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутссади ташкилотлар вакиллари, шифокорлар иштирокида реаблитацияга кузатиб қўйилди.