Корхонанинг экспортбоп маҳсулотлари
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “New Line Production Sho`rsuv” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган қурилиш гипси юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “New Line Production Sho`rsuv” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган қурилиш гипси юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.Мамлакатимиздаги гипсакартон тайёрловчи корхоналарга маҳсулот етказиб бераётган корхонада эндиликда “Euro Gips” бренди остида ишлаб чиқарилаётган қурилиш гипсининг экспорти ҳам йўлга қўйилди. Бу ерда 50 киши доимий иш билан таъминланган бўлиб, жорий йилда маҳаллий ва хорижий давлатлардаги харидорлар учун 50 минг тонна қурилиш гипси тайёрлаш кўзда тутилган.