Корхоналар барқарор фаолият кўрсатмоқда
Бу ерда ишлаётган ишчи-ходимлар учун барча шароилар яратилган бўлиб, улар тиббий ниқоблар, антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда 40 та корхоналар барқарор фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда ишлаётган ишчи-ходимлар учун барча шароилар яратилган бўлиб, улар тиббий ниқоблар, антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган. Барча корхоналар дезинфекция қилинди.
— Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 195,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 3,2 милион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди, – дейди “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси” дирекцияси раҳбари Фарруҳ Раҳмонов. – Яқинда 9,6 миллион долларлик 5 та истиқболли лойиҳани ишга туширдик. Йил давомида Маъмурий кенгаш хулосасига асосан эркин иқтисодий зона ҳудудига жойлаштирилган 136,2 миллион доллари миқдоридаги 45 та лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб, 4 минг 600 янги иш ўринлари яратилишига эришилади.