Корхона ишчилари – ёшлар
Андижон вилоятидаги “UzDong YangCo” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларга ички қоплама деталлари етказиб беради.
Бу ерда тайёрланаётган 450 дан ортиқ турдаги бутловчи қисмларнинг маълум қисми мамлакатимиз ва хориждаги автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи сервис ҳамда савдо фирмаларига етказиб берилмоқда. Корхонада меҳнат қилаётган мингдан зиёд ишчининг асосий қисми ёшлардир.