Кореяда “Ўзбек тили” дарслиги чоп этилди
Жанубий Кореяда махсус чет тилларини ўрганиш лойиҳаси (CFLE) доирасида халқаро тил билиш даражаси талаблари асосида дарслик яратилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматига кўра, ушбу дарслик Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева ва Ханкук чет тиллари университети профессорлари – Aзиза Машраббекова ҳамда Ли Чжи Ин билан ҳамкорликда тайёрланиб, нашр этилди.
Мазкур дарслик кореялик талабалар учун тайёрланган бўлиб, хорижликларнинг ўзбек тилини билиш B1 халқаро даражасини ўзлаштиришга мўлжалланган.
ЎзА