Конимехда янги савдо мажмуаси иш бошлади
Навоий вилояти Конимех тумани марказида яшовчи аҳолининг аксарияти харид учун Навоий шаҳридаги бозорларга келиб кетишади.
Навоий вилояти Конимех тумани марказида яшовчи аҳолининг аксарияти харид учун Навоий шаҳридаги бозорларга келиб кетишади. Аммо энди бунга ҳожат қолмади.
Тадбиркор Ержан Ташбенбетов томонидан туман марказида лойиҳа қиймати 1 миллиард 700 миллион сўмлик замонавий «Korzinka» савдо мажмуаси бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада ҳам 30 нафардан ортиқ маҳаллий ёшнинг бандлиги таъминланди, ҳам аҳолининг узоғи яқин бўлди.



