Китобхонлик танлови
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, мутолаага бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида “Адлия китобхони” танлови ўтказилди.
Танловда адлия органлари ва муассасалари ходимлари иштирок этиб, китоб мутолааси орқали эгаллаган билимлари ва интеллектуал салоҳиятини намоён этди.

Якуний натижаларга кўра, Қамаши туман давлат хизматлари маркази шуъба бошлиғи Озода Рўзиева биринчи ўринни қўлга киритди. Нишон тумани ФҲДЁ бўлими биринчи тоифали инспектори Мухлиса Неъматова иккинчи, Деҳқонобод тумани ФҲДЁ бўлими иккинчи тоифали инспектори Жавоҳир Чориев эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Мазкур танлов ходимлар ўртасида мутолаа муҳитини шакллантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва интеллектуал салоҳиятни оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ўлмас Баротов,
ЎзА мухбири