Китоб – инсон маънавияти кўзгуси!
Унда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Азам иштирок этди.
Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, ижодга лаёқатли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ижод намуналарини чоп этиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Китоб – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Азам иштирок этди.
Тадбирда бешта муҳим ташаббуси Ватанга, халққа хизмат қиладиган фидоий авлодни тарбиялашга қаратилганлиги, ушбу ташаббусда айнан китоб мутолааси орқали инсон маънавияти юксакликка эришиши алоҳида қайд этилди.

Бугун китоб мутолаасига қаратилаётган улкан эътибор халқнинг тарихи, келажагига қаратилган эътибордир, зеро инсон китоб ўқиш орқали ўзлигини англайди, миллий ғурур туйғуси шаклланади ва унда бугунги глобаллашув шароитида турли зарарли ахборот оқимининг таъсирига қарши иммунитет шаклланади ҳамда ўз позицияси, мустақил дунё қарашга эга, ўз олдига тўғри марра қўядиган бўлиб шаклланади.
Тадбир давомида “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан кўчма китоб ярмаркаси ташкил этилди.