Киноижодкорларга давлат томонидан муносиб шароит ва ижодий эркинлик муҳити яратиб берилиади
Президентимиз экранда улуғ аждодларимиз билан бирга бугун ёнимизда яшаётган инсонлар ҳам ўзининг ҳаққоний қиёфасини топиши кераклигини таъкидлади.
Ўқитувчиларнинг фидойилиги, шифокорларнинг жонкуярлиги, спортчиларнинг матонати, Ватан ҳимоячилари ва аскарларнинг жасорати таъсирли кинолар учун катта мавзу. Тадбиркорларнинг ташаббускорлиги, қурувчиларнинг бунёдкорлиги, ёшларнинг орзу ва изланишлари ҳам шулар жумласидан.
– Фарзандларимиз шундай қаҳрамонларда ўзини кўрсин, ўз кучига ишонсин, ўз юртининг келажагига дахлдорлигини ҳис этсин, – деди давлатимиз раҳбари.
Бу йўлда киноижодкорларга давлат томонидан муносиб шароит, қўллаб-қувватлаш ва ижодий эркинлик муҳити яратиб берилиши таъкидланди.
ЎзА