Кино соҳасидаги фаол ходимлар тақдирланди
Пойтахтимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик- танловида жамиятимизда турли соҳаларда фаол ижод қилаётган ходимлар тақдирланди.
Хусусан, 6 йўналиш бўйича 1-ўрин соҳибларига I даражали диплом,2-ўрин ғолибларига II даражали диплом, 3-ўрин совриндорларига III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Улар орасидан кино соҳаси бўйича фахрли биринчи ўринни кинорежиссёр Шуҳрат Маҳмудов “Матонат” фильми учун, иккинчи ўринни Илҳом Муҳаммадиброҳимов “Мактаб-ҳаётим” фильми учун, Муҳаммадали Искандаров “Мен террорчи эмасман” фильми учун қўлга киритди. Мазкур кинокартиналар Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Маълумки, ушбу кўрик- танлов 24 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА