Кимёда яна камида 100 та бренд маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича дастур ишлаб чиқилади
Минтақамизда маиший кимё маҳсулотлари бўйича 2 миллиард долларлик бозор мавжуд.
Мисол учун, “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги тадбиркор дунёга машҳур “Ҳенкел” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ҳозирда “Ҳенкел” ушбу корхонани сотиб олди ва шу ердан Ҳамдўстлик давлатларига маҳсулот етказиб беришни режа қилмоқда.
Бундай лойиҳаларни кўпайтириш мақсадида пойтахтдаги саноат зоналаридан биридаги майдонлар маиший кимё лойиҳалари учун берилади.
Ишга туширилган корхоналарни бренди билан бирга тайёр даромадли бизнес сифатида хусусий секторга сотиш шарти билан лойиҳаларга 50 миллион доллар ажратилиши режа қилинди.
Бошқа вилоятлардаги бундай лойиҳаларга Саноат кооперацияси жамғармасидан 15 миллион доллар йўналтирилади.
Умуман, мутасаддиларга маиший кимёда яна камида 100 та бренд маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА