“Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”
Мазкур шиор остида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшлар етакчиларининг III-Форуми” бўлиб ўтди.
Ушбу форум ёшларнинг Ватанга муҳаббат ва садоқатини мустаҳкамлаш, она-юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажариш, уларда Қуролли Кучларимизга бўлган ижобий фикрларни янада кенгайтириш, ҳарбий хизмат нуфузини кўтариш, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш каби мақсадларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир.


Форумда Қашқадарё вилояти ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилот етакчиларининг йиллик ҳисоботлари тингланди ҳамда уларнинг келгусидаги ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида таклифлари қабул қилинди.
2020 йил давомида ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилот самарадорлигини оширишда ҳисса қўшиб келаётган ҳарбий қисмдаги бошланғич ташкилот етакчиларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Форум давомида ёшлар учун тақдим этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

Ў.БАРОТОВ, ЎзА