Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарада қўшинларни кучайтиришни буюрди (+видео)
Жаҳондаги зилзила ва ҳарбий кескинликлар, Украинадаги коррупция иши ҳамда Хитойда мўъжизавий омон қолган бола — куннинг энг муҳим хабарлари
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tKkoB0khmyE" title="Rossiya va Ukraina o`rtasida 205 nafar harbiy asir almashildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Хитойнинг Гуанси провинциясида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлиб, икки киши ҳалок бўлди. Табиий офат оқибатида минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига яқин айрим шахслар БААни Эронга қарашли Лаван оролини эгаллашга ундагани ҳақидаги маълумотлар халқаро ОАВларда тарқалди. Форс кўрфазидаги кескинлик фонида Саудия Арабистони Ироқ томондан учирилган учта дронни ҳавода йўқ қилганини маълум қилди.
Украинада эса президент офиси собиқ раҳбари Андрей Ермакка оид коррупция иши муҳокамалар марказида қолмоқда. У учун белгиланган 3 миллион доллар гаров пули тўлиқ тўлангани ва яқин вақтда тергов изоляторидан озод этилиши мумкинлиги айтилмоқда. Айни пайтда Киев мамлакатнинг илк бошқариладиган авиабомбасини жанговор қўллашга тайёр ҳолатга келтирганини маълум қилди. Янги қурол фронт чизиғидан ўнлаб километр ичкарисидаги ҳарбий нишонларни йўқ қилиш имкониятига эга экани билдирилган.
Хитойдаги яна бир воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Далян шаҳрида 4 ёшли бола 11-қаватдан тушиб кетганига қарамай тирик қолди. Шифокорлар унинг яшаб кетиш эҳтимолини атиги 5 фоиз деб баҳолаган бўлса-да, 18 кунлик реанимациядан кейин бола ҳаётга қайтган. Шунингдек, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги қўшинларни кучайтириш бўйича буйруқ бергани ҳам куннинг асосий сиёсий хабарларидан бири бўлди.
Нозимбек Мардонов, Салим Обиджонов ЎзА