Кикбоксингчиларимизнинг муваффақиятлари
Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада пойтахтимизда кикбоксинг бўйича “Uzbekistan Open” халқаро турнири бўлиб ўтди.
“Юнусобод” спорт мажмуасида бўлган мусобақада вакилларимиздан ташқари Россия, Украина, Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон, Беларусь каби жаҳоннинг 15 мамлакатидан келган мингдан ортиқ спортчи иштирок этди.
Юртимизда илк маротаба ўтказилган мазкур халқаро турнирда 8-19 ёш тоифаларидаги спортчилар кикбоксинг фул-контак ва лов-кик йўналишларида ўзаро куч синашди. “Uzbekistan Open” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 98 та олтин медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни Қозоғистон, учинчи ўринни эса Тожикистон терма жамоаси қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА