Киевдаги муроса сигналлари, болалар рекламаси ва Суриядаги можаро - Хориж хабарлари(+видео)
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Россия билан ғалла ва энергетика масалаларида муросага тайёрлигини билдиргани, Қозоғистонда болаларга мўлжалланган фастфуд рекламаларини чеклаш таклиф қилинаётгани, АҚШда уч фарзандини ўлдиришда айбланган аёл иши бўйича суд ҳайъати якдил қарорга кела олмагани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, OpenAI сунъий интеллект ёрдамида мураккаб математик муаммолардан бирини ечганини эълон қилгани, Сербияда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши ҳамда БМТ Исроилнинг Суриядаги айрим ҳаракатлари уруш жиноятига тенглаштирилиши мумкинлигидан огоҳлантиргани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА