Кичик корхонанинг катта одими
Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги “Афросиёб гулшани” хусусий корхонасида катталар ва болалар учун ўттиздан ортиқ турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда.
Икки йил аввал “Турон банк”нинг вилоят филиалидан олинган кредит эвазига ўз фаолиятини йўлга қўйган кичик корхонада ишлаб чиқариш суръати тобора ўсмоқда. Ўндан зиёд ёшлар меҳнат қилаётган корхона ўтган йили юз миллион сўмлик маҳсулот сотишга эришди. Айни пайтда бу ерда янги тикув машиналари келтириш ва яна ўнга яқин иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.