Кичик бизнес салоҳияти ошмоқда
Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Тадбирда Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Унга мувофиқ партия депутатлар гуруҳи парламент томонидан қабул қилинган қонунларнинг амалда рўёбга чиқарилиши ва кичик бизнес вакиллари ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашга эътибор қаратади. Бунда хўжалик субъектлари фаолиятини ва уларнинг банк ҳисобрақамлари бўйича операцияларини ноқонуний тўхтатиш, уларнинг ҳисобларида маблағ борлиги тўғрисидаги маълумотни асоссиз талаб қилиш, тадбиркорларни маблағ ажратиш билан боғлиқ хайрия ишлари ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб қилиш каби ҳолатларга чек қўйиш борасидаги чора-тадбирлар қўллаб-қувватланади.
Мамлакатимизни демократик янгилаш, иқтисодиётда, аввало саноат ва қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришларни давом эттириш, хусусий мулк ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш масалалари партия фаолларининг доимий эътиборида бўлади.