Хусусий корхонанинг муваффақияти
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Асадбек зиё нур” хусусий корхонасида миллий ҳунармандлик асосидаги ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилган.
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Асадбек зиё нур” хусусий корхонасида миллий ҳунармандлик асосидаги ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳунарманд Зебо Рустамова раҳбарлигидаги корхонада адрас мато ҳамда каштачилик маҳсулотлари тайёрланади. 15 нафар хотин-қиз иш билан банд. Миллий каштачиликнинг бетакрор анъаналарини ўзида ифода этган сўзана, такяпўш, чойшаб, ёстиқ жилдлари, аёллар кийими, сумка ва ҳамёнлар харидорларга манзур бўлмоқда.