Хотин-қизлар сайловга қандай қатнашади?
Ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланаётир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш, гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатига жаҳон ҳамжамияти, жумладан, БМТ, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каби нуфузли халқаро ихтисослашган муассасалар томонидан юқори баҳо берилмоқда. Бундай ижобий ўзгаришларга юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида хотин-қизларнинг жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаши, уларнинг ижтимоий нуфузини янада юксалтиришга қаратилаётган салмоқли ишлар пойдевор бўлмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида таъкидлаганидек, ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт.
Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, уларнинг билим олиши, касб танлаши, меҳнат қилиши, ўз иқтидорини намоён этиши учун яратилаётган шароитлар натижасида бугун хотин-қизларимизда ҳар жабҳада фаоллик сезилмоқда, бир сўз билан айтганда, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошиб, салоҳиятли хотин-қизлар сони тобора кенгаймоқда. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилингани ҳам муҳим воқеа бўлди. Бу эса бугунги кунда юртимизда аёлларга эътибор ҳар қачонгидан ҳам юксакларга кўтарилганидан далолат беради.
Ҳар томонлама муносиб хотин-қизларимизни парламентда, маҳаллий кенгашлар депутатлари орасида сафини кенгайтириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди. Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизнинг энг олий органи бўлган парламентда аёллар салмоғини ошириш борасида талайгина амалий ишлар олиб борилмоқда. Бўлажак сайловларда уларнинг иштирокини кенгайтириш, қизиқишларини ривожлантириш ҳамда хотин-қизларнинг кўпчилик ўринларни эгаллашларига эришиш мақсадида Ўзбекистон ХДП ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Депутатликка старт”, “Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш” мавзуларида вилоятнинг барча ҳудудларида ўқув семинар-тренинглари ўтказилмоқда. Бундай тадбирларда асосан партия аъзолари орасидан фаол, номзоди депутатликка захирага киритилган хотин-қизлар иштирок этиб, кенг жамоатчилик олдида ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш этиш билан бирга катта сиёсий жараён олдидан ўзларини синовдан ўтказмоқда.
Бундан ташқари, 246 нафар партиямиз электоратининг ишончи ва ҳурматига сазовор бўлган фаол хотин-қизларга Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимининг ўзига хос жиҳатлари, сиёсий партияларда сайлов учун кураш, уни амалга ошириш жараёнлари, сайловларда иштирок этиш ва ғалаба қозониш тактикалари ҳақида батафсил тушунча берилмоқда. Вилоятда хотин-қизларнинг ҳам ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий билимини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, оғирини енгил қилиш, оила ва жамиятдаги нуфузини ошириш, давлат ва жамият қурилишида фаол иштирокини таъминлашни ўз олдимизга вазифа этиб белгилаб олганмиз.
Дарҳақиқат, бугун давлат ва жамият қурилишида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Янги қабул қилинган Сайлов кодексида ҳам аёлларнинг сони сиёсий партия томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши керакли белгилаб қўйилди. Мазкур норма орқали аёлларнинг сайловларда ўз номзодларини қўя олиш имконияти вужудга келди, иккинчидан, сайловчиларда ҳам танлаш доираси кенгайди. Бу эса, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга тўлиқ мос ҳолда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг оила, давлат ва жамият қурилишидаги вазифаларини ҳал этишдаги ўрни ҳамда нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 22 декабрда б
ўлиб ўтадиган сайловларда депутатликка кўрсатиладиган номзодларнинг 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этишини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Яратилган шундай имкониятлар натижасида мамлакатимиз парламентида ва маҳаллий кенгашларда хотин-қизлар сони ва ҳиссаси тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида республикамиз бўйича 5 нафар, Сенатда 4 нафар, маҳаллий кенгашларда 480 нафардан ортиқ партиямиздан сайланган депутат аёллар партия электорати манфаатларини ҳимоя қилмоқда.
Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Фарғона вилояти аъзоларининг 32 минг 413 нафарини, яъни 68 фоизга яқинини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Мана шундай катта салоҳиятли хотин-қизларни бугун сайловолди ишларимизга сафарбар этишимиз, уларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини янада кучайтиришимизни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Партиямиздан сайланадиган депутат аёлларнинг сонини кўпайтириш асосий вазифамиздир.
Ўзбекистон ХДПнинг бош мақсади – ижтимоий адолат, ижтимоий бирдамлик, демократия ва озодлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва халқ фаровонлигига эришишга йўналтирилган экан, мана шундай эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этишда партиямиз хотин-қизлари энг олдинги сафларда бўлишига ишонамиз.
Дилбархон Мамажанова,
Ўзбекистон Халқ демократик партияси
Фарғона вилоят кенгаши раиси,
Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати