Халқаро пул ўтказмаларига тўсиқ йўқ
Марказий банкдан маълум қилишларича, банкдаги пуллар дезинфекция қилинмоқда. Бироқ, пулларнинг аҳоли ёки савдо дўконларида узоқроқ айланиб қолишини ҳисобга олиб нақд пуллардан фойдаланишда чекловларга амал қилишни сўрамоқда.

Юртимизда масофавий банк хизматлари кенг йўлга қўйилган ва уларнинг турлари жуда кўп.
Аҳоли банк хизматларидан кенг фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириши, омонатга қўйиши ёки кредитни сўндириши мумкин.
Айни вақтда тадбиркорларни чет давлатдаги ҳамкорлари билан муносабатда бўлиши, улар билан нақдсиз кўринишда олди берди қилиши мумкин. Шунингдек, халқаро пул ўтказмалари борасида ҳам ҳеч қандай чекловлар белгиланмаган.