Хўжаликда ҳосил баракали бўлди
Жорий мавсумда Фарғона вилоятида 2370 нафар фермер хўжалиги томонидан 82 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 250 минг тонналик улкан хирмон яратилди.
Жорий мавсумда Фарғона вилоятида 2370 нафар фермер хўжалиги томонидан 82 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 250 минг тонналик улкан хирмон яратилди.
Далада ҳали пахта бор. Фермерлар бугунги пандемия шароитида аҳоли даромадини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари учун хомашё базасини яратиш мақсадида йиғим-теримини давом эттирмоқда.


Тошлоқ туманидаги “Қўшоқ ота Қамбаров” фермер хўжалиги аъзолари 35 гектар майдонда пахтани “С-8290” навини парваришлаб, ҳар гектаридан 34 центнердан ҳосил кўтарди. Хўжалик раҳбари Дилмурод Қамбаровнинг айтишича, парвариш барча агротехника қоидалари асосида олиб борилгани боис, хўжаликда мавсум муваффақиятли якунланиб, ҳосил баракали бўлди.
Айни кунда хўжаликда кузги шудгорлаш ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, 35 гектар майдонда экилган буғдой парваришига киришилди.