“Келажак ёшлари” танловда ғолиб бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термизда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Энг намунали мактаб сардорлар кенгаши” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
[gallery-6781]
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Камалак” болалар ташкилоти томонидан анъанавий тарзда ташкил этиладиган кўрик-танлов мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадига хизмат қилмоқда.
Танловда биринчи ўринни эгаллаган Термиз туманининг “Келажак ёшлари” жамоаси мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Сариосиё туманининг “Тўмарис” ҳамда Бойсун туманининг “Келажак юлдузлари” жамоаларига насиб этди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА