Келаси ҳафта Каспий саммити бўлиб ўтади
Каспий бешлиги давлатлари (Россия, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон) 29 июнь куни Ашхободда бўлиб ўтадиган Каспий бўйича олтинчи саммитга тайёргарлик кўриш борасида келишиб олди.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян билан бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича матбуот анжуманида маълум қилди, – деб ёзади “ТАСС”.
– Биз Каспий бешлигининг аъзосимиз, – деди Лавров. – Келгуси ҳафта Ашхободда Каспий бўйи давлатларининг саммити бўлиб ўтади. Қолаверса, биз ушбу муҳим воқеага тайёргарлик кўриш бўйича ҳаракатларимизни келишиб олдик.
Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА