Кечки оқшомда кўнгилга яқин наволар
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон шаҳрида жойлашган маданият ва истироҳат боғлари ҳамда катта майдонларда карантин талабларига риоя қилинган ҳолда маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ушбу маданий тадбирлар вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан маданият бошқармаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
[gallery-2274]
Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи, Заҳириддин Муҳаммад Бобур майдони, Бобур аренаси, Муҳаммад Юсуф хиёбони, Абдулҳамид Чўлпон номидаги маданият ва истироҳат боғи, Ёшлар боғи, Хотира майдони ва Бобур номидаги миллий боғи вилоят аҳлини ўз бағрига чорлаган. Ушбу гўшаларда ташкил этилаётган концерт дастурларида таниқли эстрада хонандалари ҳамда ёш истеъдодлар томонидан шаҳар аҳли ва меҳмонлар эътиборига дилтортар куй ва қўшиқлар ижро этилмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА