Каттақўрғонликлар “Save aral”да қатнашди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида “Янги нафас” спорт ва ижтимоий ҳаракати ҳамда “Save Aral” (“Оролни қутқарамиз”) хайрия акцияси доирасида оммавий юриш ва югуриш марафони бўлиб ўтди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилган тадбир туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Самарқанд вилояти ва Каттақўрғон тумани ҳокимликлари ҳамкоригида ташкил этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Б.Нуруллаев, Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасина бажарувчи Жамшид Насриддинов тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди ва марафонда иштирок этди.

Турли касб эгаларидан иборат 2500 нафардан зиёд иштирокчилар марра чизиғига қадар 3 минг метр масофани босиб ўтди. Муллакўрпа маҳалласи “Сайрам” савдо мажмуаси олдида жойлашган финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган ғолиблар – 7 ёшли Ворисбек Акрамов, 60 ёшли Замира Усмонова ҳамда 86 ёшли Аҳмад Рашидов мусобақа ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.





Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА