Каскад усулидаги семинар-тренинглар қандай самара беради?
Жорий йил якунига қадар 20 мингдан зиёд мактабгача таълим ташкилоти мутахасссисларини қамраб олган ҳолда ҳудудларда уч босқичли каскад усулида педагоглар компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этилиши режалаштирилган.
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мазкур лойиҳа доирасида мактабгача таълим тизимининг ҳудудлардаги 28 нафар кўп йиллик тажрибага эга педагоглари тренерлар сифатида тайёрланди.

Ушбу тренерлар эндиликда ҳудудларда 414 нафар тренерни тайёрлайди ва биргаликда республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун семинар-тренинглар ташкил этади.
Мазкур-семинар тренингларни ташкил этишдан мақсад мактабгача таълим ташкилотларида замонавий педагогик ва ахборот технологияларини таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш, педагогларнинг касбий компетенцияларини янада оширишдир, дейилади Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Моҳигул Қосимова, ЎзА