Кандахоров Санжар Ишратовичнинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро учун патентлар асосида ўтказиладиган техника фанлари доктори (DSc) илмий-тадқиқот иши ҳимояси тўғрисида
Модификацияланган ғовакбетонлар таркибини саноат чиқиндилари ёрдамида ишлаб чиқиш ҳамда физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини яхшилаш мавзусида.
Кандахоров Санжар Ишратовичнинг 05.09.05 - “Қурилиш материаллари ва буюмлари” ихтисослиги бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Модификацияланган ғовакбетонлар таркибини саноат чиқиндилари ёрдамида ишлаб чиқиш ҳамда физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини яхшилаш” мавзусидаги диссертация ҳимоясисиз ихтиро учун патентлар асосида ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишининг ҳимояси Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 17 август куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100167, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчаси 1-уй. Тошкент давлат транспорт университети.
Тел.: (99871) 299-00-01
e-mail: rektorat@tstu.uz