Камончиларимизнинг Россиядаги муваффақияти
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, шу кунларда Россиянинг Орёл шаҳрида камондан отиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Кеча, 21 январь куни мусобақанинг аралаш жуфтлик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қувонарлиси, унда ҳамюртларимиз Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги барча рақибларига қараганда чапдастлигини намойиш этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, айни дастурда бронза медали учун кечган баҳсда яна икки вакилимиз Озодбек Унгалов ҳамда Камола Юнусова рақибларини мағлубиятга учратишди ва жамоамизга навбатдаги медални тақдим қилди.
Халқаро турнир баҳслари 25 январга қадар давом этади.
ЎзА