Камилла Раҳимова Токиода чорак финалга чиқди
Япония пойтахти Токио шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган WTA 500 тоифасидаги «Toray Pan Pacific Open Tennis» халқаро турнирида ҳамюртимиз Камилла Раҳимова муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мазкур турнирнинг асосий тўрида Камилла Раҳимова ўз иштирокини иккинчи даврадан бошлади. Ушбу босқичда теннисчимизга россиялик Екатерина Александрова қаршилик кўрсатди. Уч сет давом этган ушбу беллашувда Камилла Раҳимова 6:4, 4:6, 7:6 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Энди Камилла Раҳимова ярим финал остонасида испаниялик Кристина Букша ва австралиялик Майя Жойнт ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА