“Кўчат экиш“ акцияси ўтказилди
Чилонзор тумани ҳудудида “Кўчат экиш” акцияси тадбири ташкил этилди.
Бугунги кунда экологик муаммолар сабабли турли касалликлар кўпаяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса катта шаҳарларимизда экологик муҳитни барқарорлаштиришнинг енг асосий ечими бу кўплаб боғлар, дарахтзорларни барпо этиш ҳисобланади.
Шу боис Божхона институти курсантлари ташаббуси хамда Ўзбекистон Экологик партияси ҳамкорлигида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида “Кўчат экиш” акцияси тадбири ташкил этилди.
Мазкур акция, курсантларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, юртимизнинг экологик муҳитини барқарорлаштиришга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаб, жамоат вакиллари ҳамда ёшларга ўрнак бўлишига муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Қолаверса, яқин орада биз эккан дарахтлар кўкка бўй чўзиб, юртимиз гўзаллиги ва соф ҳавосини таъминлашга хизмат қиладиган боғ бўлиб шаклланади.