Жуманов Ўткиржон Тўлқин ўғлининг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдимоти ҳимояси тўғрисида
«Ўсимликларнинг морфофизиологик-биокимёвий хусусиятларига кўра тупроқ-иқлим шароитига мос навларни танлаш ва яратиш» мавзусида
Жуманов Ўткиржон Тўлқин ўғлининг 03.00.07 — «Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси» ихтисослиги бўйича «Ўсимликларнинг морфофизиологик-биокимёвий хусусиятларига кўра тупроқ-иқлим шароитига мос навларни танлаш ва яратиш» мавзусидаги диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган тақдимоти ҳимояси Гулистон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.K/B.38.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 декабрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 120100, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 4-мавзе. Гулистон давлат университети.
Тел.: (+998 67) 225-40-42; e-mail: glsu_info@edu.uz.